Париждаги Елисей майдонида ташкил қилинган кўча диктанти дунё бўйича энг оммавий бўлгани билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда BFM TV манбаси хабар тарқатган.
Телеканал маълумотларига кўра, бир кунга мўлжалланган уч машғулотнинг биринчисида бир вақтда 1 минг 397 киши ёзди ва ушбу диктант иштирокчилар сони бўйича дунё рекордини ўрнатди.
Манба ҳозир бўлганлар диктовка асосида француз ёзувчиси Альфонс Доденинг "Тегирмоним мактуби" асаридан парча ёзганини қайд этган. Тадбир муносабати билан ҳудуддаги йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати кун бўйи тўсиб қўйилган.