Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
31 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ.

24.02.2017


Янги таҳрирдаги Божхона кодекси: ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИК ВА ИМТИЁЗЛАР

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон  Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан фикрлашилди. Мутахассислар томонидан божхона қонунчилигига киритилган янгиликлар хусусида тушунчалар берилди.

- Янги таҳрирдаги Божхона кодекси тадбиркорлик субъектлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фаолиятини енгиллаштиради, - дейди вилоят божхона бошқармаси ҳуқуқий хизмат катта инспектори Жамшид Негматов. - Шунингдек, божхона тўловлари ҳисобланишини содда ва тўғри юритилишига кўмаклашади, божхона расмийлаштируви жараёнини тезлаштиришга имкон беради.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан фикр алмашилди, саволларга атрофлича  жавоб қайтарилди.

Н.ХЎЖАЕВ.

Report typo