Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.04.2024


Янги тартиб: 18 ёшдан катталарга "яшил чироқ"

Германияда муҳокама босқичида жамоатчилик ўртасида қаттиқ мунозараларни келтириб чиқарган қонун кучга кирди. У нашани сақлаш ва ўстиришни тартибга солади, деб ёзади ТАСС манбаси. 

Янги нормага кўра, 18 ёшдан катта фуқароларга кўчада шахсий фойдаланиш учун 25 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда наша олиб юришга рухсат берилади. Уйда эса ўсимлигини уч тупгача ўстириш ёки 50 граммгача сақлаш мумкин. У ортиқ тақиқланган моддалар рўйхатига кирмайди.

Энди жамоатчилик очиқчасига наша истеъмол қилиши мумкин, бироқ болалар, ўсмирлар ёнида, шунингдек, кундузи боғча, мактаб, ўйин ва спорт майдончалари яқини ҳамда пиёдалар йўлаклари ҳудудларида бунга йўл қўйилмайди. Июль ойидан давлат наша ишқибозлари жамоат ташкилотларини назорат қилади, уларга ўрнатилган тартибга қатъий амал қилган ҳолда наша ўстириш ва аъзолари ўртасида тарқатиш имкони берилади.

Қонунда нашага қарамликнинг олдини олиш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах янги қонун фуқароларни қора бозорларда назоратсиз тарқалаётган анча хавфли гиёҳвандлик воситаларидан ҳимоя қилувчи зарур чора ҳисобланишини айтган. 

Мухолифат, федерал ҳукумат ва турли ташкилотлар янги тартиб жиноятчиликка қарши курашга акс таъсир кўрсатишидан қўрқиб, нашани қонунийлаштиришга қарши чиққанди.

Report typo