Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.09.2023


Янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

Янги 2023/2024 ўқув йили бошланиши муносабати билан барча умумтаълим ташкилотларида уюштирилган "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари Қашқадарё мактабларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мактабни соғинган ёшлар, айниқса, эндигина биринчи синфга қадам қўяётган биринчи синф ўқувчилари учун бу кун бир умрга унутилмас бўлиб қолгани, шубҳасиз. Уларда ўзгача ҳаяжон, ўзгача иштиёқ бор таълим олишга. Бу уларнинг юз-кўзларидан кўриниб турибди.

Давлат мадҳияси, самимий табрик сўзлари, ўқувчиларга қарата айтилган тилаклар ортидан ниҳоят биринчи қўнғироқ чалинди. Мустақиллик дарси билан янги ўқув бошланди. Биринчи синфларга зарур ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари улашилди. 

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, бу йил Қашқадарёда 70 минг 500 нафардан ортиқ бола биринчи синфга қабул қилинди.

Суратларда: Қарши шаҳридаги 7-мактабда ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбиридан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo