Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

05.06.2017


ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ

Унда белгиланишича, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-, 6-, 7-, 8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, тегишли давлат органларига Қарши шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказининг ўқув биносини реконструкция қилиш, 50 ўринли ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш, мактаб-интернатни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан   таъминлаш бўйича ҳам топшириқлар берилган.

Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказади.

 

Ўз мухбиримиз

Report typo