Унда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда барқарорликни таъминлаш, тинчлик ва хотиржамликни асраб-авайлаш, ёшларни ҳар томонлама етук ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан камол топтириш устувор аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан давлатимизда мазкур йўналишдаги ислоҳотларга алоҳида эътибор билан ёндашилаётгани, айниқса, соҳа вакиллари билан алоҳида мулоқотлар ўтказилаётгани сўнгги пайтларда ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган эътибор янги босқичга чиқиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ўтказилган амалий семинар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги маърузаси ва унда кўтарилган долзарб ижтимоий масалалар ечимида партия ўрни ва ролини ошириш мақсадларига қаратилди.
Семинарда сўзга чиққанлар томонидан давлатимиз раҳбарининг анжуманда билдирган фикрлари атрофлича таҳлил этилди ва улар моҳиятидан келиб чиқадиган қатор муҳим жиҳатлар алоҳида эътироф этилиб, келгусида амалга ошириладиган янги вазифалар белгилаб олинди.
Музаффар ТУРОПОВ,
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари