Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида “Н” ҳарбий қисми ташаббуси билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Унда қисм ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий қисм командири полковник Нодир Авазов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз мудофаа тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тўхталди. Йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
Тадбирда бир гуруҳ ҳарбийларга Мудофаа вазирининг буйруғи билан “Мудофаа вазирлиги аълочиси”, I, II, III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонлари топширилди. Шунингдек, ўтган 2024 йил давомида ўтказилган ҳарбий мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳарбий қисм раҳбарининг ташаккурнома ҳамда махсус статуэткалари топширилди.
Тантанали тадбирда концерт дастури намойиш этилди.
Баҳодир ҲАЛИМОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.