Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Гулноза ХОЛМУРОДОВА

07.06.2019


ЯНГИОБОД ҚИШЛОҒИДА МАҲАЛЛА КУТУБХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

- Жорий йил бошида партиямиз томонидан Миришкор туманидаги ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар, китоб дўконлари  фаолияти ўрганилиб, аҳвол қониқарсиз эканлиги қайд этилган эди, - дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот котиби Шаҳноза Қаҳҳорзода. - Шундан сўнг, ушбу масала партиянинг туман кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилиб, бу борада тегишли қарор қабул қилинганди. Янгиобод қишлоғида маҳалла кутубхонасининг ташкил этилиши ушбу қарор ижроси доирасида амалга оширилган ишларнинг биридир.

Кутубхонада китобхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу эса аҳоли, айниқса, ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқи ошишига хизмат қилади.

Гулноза ХОЛМУРОДОВА, ЎзМТДП фаоли

Report typo