Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 январь, жума. 2025 йил                         Махсус версия RU

19.12.2024


Ярим марафон ғолибига медаль ўрнига сигир таклиф этилди

Хитойда Nong'an Taipingchi Ice and Snow ярим марафони совриндорларига медаллар ўрнига қишлоқ хўжалиги ҳайвон ва паррандалари таклиф этилди, деб ёзади Asia One манбаси.

Мусобақа ташкилотчилари қатнашчиларни мукофотлашга ўзгача ёндашганини маълум қилган. Биринчи ўрин учун соврин сигир, бошқа югурувчилар учун эса  ёввойи балиқ, ўрдак ёки товуқ бўлган. Айтилишича, бу янгилик ярим марафонга кўпроқ иштирокчиларни жалб қилиш ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарғиб қилишга қаратилган.

Ташкилотчиларнинг совринлар жозибадорлиги ва уларни ютган мусобақа қатнашчилари ғурурланишига ишончи комил.

Мусобақа совриндорларини рағбатлантириш борасидаги бундай янгича ёндашув Хитой ижтимоий тармоқларида кучли акс-садо бериб, энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланган.

Report typo