Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир ЭРГАШЕВ

25.08.2018


“ЯШИЛ ЙЎЛАК”ДА ЯШИРИЛГАН ФАЙЛЛАР

“Қарши аэропорти” чегара божхона постида 2018 йилнинг биринчи ярмида 9 минг 420 нафар фуқаро ҳаракатланган бўлиб, уларнинг 9 минг 103 нафари ёки қарийб 96,6 фоизи “яшил йўлак” орқали ва қолган 317 нафари ёки 3,4 фоизи “қизил йўлак” орқали ўтган.

Бироқ, яратилган шароит ва имкониятларни четлаб, мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган порнографик мазмундаги видеолавҳа ва фотосуратларни яширинча олиб киришга уринаётганлар ҳам борлиги ачинарли ҳолдир.

Жорий йил 28 июль куни Қарши халқаро аэропортига Москва-Қарши йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.Р. ўзига тегишли қўл ва юк сумкалари билан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланади. Юклар божхона назоратидан ўтказилганда, муқаддам фойдаланилган телефон хотирасида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган 606 дона порнографик мазмундаги фото ва видео лавҳалар борлиги аниқланди.

9 август куни худди шу аэропортда “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро Д.Б. га тегишли “Самсунг” русумли телефон хотирасидаги 96 дона беҳаё мазмундаги фото ва видеофайл божхона чегаралари орқали мамлакатимизга олиб кирилишининг олди олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Жаҳонгир ЭРГАШЕВ,

вилоят божхона бошқармаси божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бошлиғи

Report typo