Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

29.06.2017


ЮКСАК ЭЪТИБОР ЯНГИ ИЖОДИЙ МАРРАЛАРГА ЧОРЛАЙДИ

Унда вилоятимизда самарали фаолият кўрсатаётган журналистлар ва матбаа соҳаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев соҳа вакилларини касб байрами билан қутлади, матбуот ва ОАВ ходимларининг мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, улуғвор ўзгаришлар ва янгиланишларнинг асл моҳиятини оммага етказиш, аҳолининг холис ва ишончли ахборотга бўлган талабини қондириш йўлидаги шарафли ва машаққатли меҳнатини алоҳида эътироф этди. Бугунги глобаллашув жараёнида сўзнинг қудрати, масъулияти ҳар қачонгидан-да кучайган бир даврда ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр ва жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб қайтаришда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни жуда катта эканлигини таъкидлаб, бугун журналистлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Дарҳақиқат, Президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида қайд этилганидек: “Халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу-интилишлари,  дарду ташвишлари билан яшаш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган бугунги кунда ҳар бир оммавий ахборот воситаси чинакам мулоқот майдончасига, эркин фикр минбарига айланган тақдирдагина биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз”.

Тадбирда сўз олган ижодкорлар мамлакатимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, соҳа ходимларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, янги-янги ижодий марралар сари руҳлантириш ва уларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликдан  мамнун эканликлари, ўз навбатида, бу соҳа ходимлари зиммасига катта масъулият юклашини таъкидлашди.

Тадбирда бир гуруҳ фаол журналистлар вилоят ҳокимлиги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Суратда: тадбирдан лавҳа.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo