Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 октябрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.08.2024


ЮКСАК МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

 

Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Унга асосан Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Қашқадарёдан қуйидагилар бор.

Халқимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида эришаётган юксак натижалари, юртимиз тараққиётини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги учун

"ИМОМ БУХОРИЙ" ОРДЕНИ БИЛАН

Усманов Рахматилло Ахматович - вилоят бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили

"ДЎСТЛИК" ОРДЕНИ БИЛАН

Шодмонов Нафас Намозович - Қарши давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири

"ШУҲРАТ" МЕДАЛИ БИЛАН

Хусаинов Fайрат Турсунович - вилоят мусиқали драма театри драма артисти

Шунингдек, давлат раҳбари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни ҳам имзолади. Ушбу ҳужжатга биноан мукофотланганлар рўйхатида қуйидаги воҳадошларимиз номларини кўриш мумкин.

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий барқарорликни сақлаш, маънавий янгиланишга эришиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ИРРИГАТОР"

ФАХРИЙ УНВОНИ БИЛАН

Курбанов Илхам Узакович - Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

"ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ" ОРДЕНИ БИЛАН

Иркаев Абдурахим Панджиевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Қарши давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси профессори

"ДЎСТЛИК" ОРДЕНИ БИЛАН

Абдиева Ойсулук Абдирахмоновна - Муборак туманидаги "Геолог" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли

Элмурадов Шокир Менгнорович - "Шўртан газ кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамиятининг этилен ишлаб чиқариш цехи технологик қурилма оператори

"ЖАСОРАТ" МЕДАЛИ БИЛАН

Хидирова Нилуфар Абдиахатовна - Қарши давлат университетининг лингвистика кафедраси ўқитувчиси

"ШУҲРАТ" МЕДАЛИ БИЛАН

(100 ёшдан ошганлар)

Хасанов Чаршанби - Қамаши тумани

"ШУҲРАТ" МЕДАЛИ БИЛАН

Абдулаев Лутфидин Джураевич - Яккабоғ тумани ҳокими

Абдурахмонов Косим Алмарданович - "Косон нефть-газ қидирув экспедицияси" масъулияти чекланган жамиятининг Ғузор филиали пармаловчиси

Равшанов Норбой Бухарович - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси бригада бошлиғи

Хушмиров Сарвар Нуралиевич - Ғузор туманидаги Совлиғор маҳалла фуқаролар йиғини раиси

"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармонига кўра, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида қуйидаги қашқадарёликлар бор:

"ЖАСОРАТ" МЕДАЛИ БИЛАН

Примов Элбек Уктамович (марҳум) - Кўкдала тумани ички ишлар бўлими йўл-патруль хизмати катта инспектори

"СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" МЕДАЛИ БИЛАН

Раҳимов Нодирбек Муйидинович - Қамаши тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Мукофотлар муборак бўлсин!

 

Report typo