Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

06.07.2017


ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бугун барчамиздан давр талаби ва руҳини теран англашни талаб этмоқда. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” мавзуидаги форуми якунига бағишлаб Қарши шаҳрида ўтказилган амалий семинарда  шу ҳақда атрофлича фикр юритилди.

 Амалий семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Ражабов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Б.Жўраев, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакили Р.Бедилов сўзга чиқиб, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда жамоатчилик назоратини олиб боришнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, бу борада ижтимоий шерикликни кучайтириш орқали касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари хусусида тўхталдилар.

Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясида жамият ҳаётининг турли жабҳалари қатори ижтимоий соҳа тараққиётининг барча муҳим жиҳатлари қамраб олинган. Унда аҳоли бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш, ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш каби масалалар кўзда тутилган. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясидан меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қулай, хавфсиз иш шароитларини яратиш, ёш оилалар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, касаначиликни ривожлантириш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш бўйича ишларни ҳар қачонгидан-да юксалтириш талаб этилади.

Амалий семинарда Касаба уюшмалари федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга Кўмаклашиш дастури” тақдимоти ҳам ўтказилди. Иштирокчилар дастур лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo