Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

БЕҲРЎЗБЕК

08.06.2022


ЎЗ ЭЛИНИНГ ЭЪЗОЗЛИ ОДАМЛАРИ

Ўзбекистон – умумий уйимиз

  Бу дунёда умргузаронлик қилаётган ҳар бир инсон миллати ва динидан қатъи назар ўзи туғилиб ўсган юртнинг жондай азиз фарзандидир. Гап Ватан ҳақида кетганда, бу туйғу дилда янада жўш уради.

Касби туманидаги Қамаши маҳалласида "Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик юксак қадриятдир" шиори остида ўтказилган байрам тадбири бу мулоҳазалар айни ҳақиқат эканлигини намоён этди.

Ўзбек, тожик, туркман, араб ҳамда рус миллатига мансуб аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилган тадбир дўстлик, аҳиллик ва бирдамликни тараннум этувчи ўйин-кулгуларга уланиб кетди. Барчага қувонч улашди.

БЕҲРЎЗБЕК

Report typo