Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

08.03.2019


"ЗАМОН"НИНГ ЗАМОНАВИЙ РАҲБАРИ

Ўқитувчилик билан бир қаторда бу зиёли аёл олийгоҳ қошида ташкил этилган "Замон" минтақавий тадқиқот марказига раҳбарлик ҳам қилиб келмоқда. Унинг меҳнати ва изланишлари  самарасида бундан 10 йил аввал иш бошлаган бу ташкилот бугунга келиб салмоқли ютуқларга эришган.

- Марказимизнинг асосий мақсади нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини таҳлил этиш, ННТларни қўллаб-қувватлаш, уларга услубий ёрдам кўрсатишга қаратилган, - дейди у. - Ушбу йўналишлар бўйича ҳудуддаги долзарб муаммоларни амалий тадқиқ этиш бўйича кенг ҳажмдаги ишларни амалга ошираяпмиз. Бу борада турли услубий қўлланмалар тайёрланиб, мутасадди ташкилотларга тақдим этилаяпти. Англия, АҚШ, Германия, Бельгия, Руминия, Россия Федерацияси каби давлатларда бўлиб, аналитик социология бўйича олган тажрибаларимдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаяпман.

Ўтган йиллар давомида "Замон" минтақавий тадқиқот маркази томонидан турли жамғарма ва фондларнинг молиявий кўмаги асосида кўплаб ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди.

Улардан бири "Тарихий-меъморий обидалар хорижий тилда сўзлайди" лойиҳасидир. Унинг доирасида марказ томонидан Қашқадарё харитасига асосланган андроид тизимда ишловчи дастурий мобил илова тайёрланган. Вилоятимизга ташриф буюрган сайёҳлар бу илова ёрдамида борадиган манзилларини бемалол, қийналмасдан топиб оладилар. Шунингдек, марказ томонидан турли лойиҳалар доирасида Қашқадарёнинг тарихий қадамжолари тўғрисида маълумотлар берувчи веб-сайтни яратиш, рус, инглиз, немис, француз, корейс, испан тилларида турли қўлланмаларни чоп этиш, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва бошқа кўплаб йўналишларда бир қатор ишлар амалга оширилганки, уларнинг жамиятимиз ривожи учун аҳамияти беқиёс. Гулбаҳор Эркаева эса яна янги лойиҳалар устида ишламоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo