Доимий изланиш, янги марраларни забт этишга интилиш натижасида бугун у раҳбарлик қилаётган “Жонибек” хусусий корхонаси ҳудуддаги мебель ишлаб чиқарувчи йирик субъектлардан бирига айланди.
- Тўғриси, бугунги харидорларнинг ишончини қозониш осон эмас, - дейди тадбиркор. - Ишлаб чиқарувчилар орасида ҳам рақобат жуда кучли. Бу эса бизни янада кўпроқ изланишга, фаолиятимизга янги-янги услуб ва технологияларни жалб этишга ундамоқда. Шу боис доимий равишда соҳадаги янгиликлардан бохабар бўлиб боришга, энг яхшиларини ишлаб чиқариш фаолиятимизга жорий этишга, маҳсулотнинг бежирим ва сифатли бўлишига эътибор қаратамиз. Натижа ёмон эмас, маҳсулотларимиз бозорда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Ўтган йили 700 миллион сўмликдан ошиқ маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсак, бу йил кўзланган марра эса ундан анча юқори.
Корхонада айни вақтда 50 турдан ошиқ замонавий мебель жиҳозлари тайёрланмоқда. Маҳсулот ички бозорга етказиб берилаяпти.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар