Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

02.02.2017


ЎЗАРО МУЛОҚОТ РУҲИДА ЎТДИ

Ўзаро мулоқот давомида вилоят ҳокими заҳматли касб эгалари бўлган соҳа вакиллари меҳнатини эътироф этар экан, мамлакат ва жамият ҳаётида уларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб ўтди.

Юртбошимизнинг 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида таъкидланганидек, ҳозирги мураккаб замонда, жаҳон миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар, информацион хуружлар тобора кучайиб бораётган таҳликали бир вазиятда халқимиз, айниқса, ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажратишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда, доимо ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб, воқеликка дахлдорлик туйғуси билан яшашга даъват этишда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, соҳа ходимлари олдида турган энг мураккаб, шу билан бирга, шарафли вазифа - халқнинг дилидаги сўзни топиб айтиш, жамият ҳаётида учрайдиган муаммоларни дадил кўтариб    чиқиш бугунги кун журналистидан чуқур билим, теран нигоҳ, холис ёндашувни талаб қилади.

Тадбирда ана шулар ҳақида фикрлашилиб, вилоятимиздаги  ОАВ вакиллари меҳнати, интилишлари, уларнинг ҳар бир чиқиши доимо эътиборда экани таъкидланди.

Тадбир сўнгида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

 

Report typo