Тадбир ёшлар ўртасида ёш тадбиркор имижини шакллантириш, уларни бизнесга кенг жалб қилиш, соҳага оид амалий билим ва кўникмаларини ошириш, тегишли маслаҳатлар бериш ва замонавий иш юритиш асосларидан хабардор этиш мақсадларини кўзда тутади. Унда тажрибали ишбилармонлар иштирокида маҳорат дарслари, маърузалар, муҳокамалар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Гулрухсор ХУДОЙБЕРДИЕВА