Қисм ходимлари томонидан завод ва унинг ҳудудидаги объектларда ёнғинларнинг олдини олиш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабабларни бартараф этиш, ишчиларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Яқинда заводнинг 16-цехида ўтказилган тактик ўқув машғулоти ҳам ана шу мақсадда ташкил этилди. Унда 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми шахсий таркибининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Шу билан биргаликда, ишчиларнинг ташкилот ҳудудида уюштирилган шартли ёнғин ўчоғида ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ўт ўчирувчилари етиб келгунига қадар бажариладиган ишлари юзасидан амалий машғулот ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ёнғинни ўчириш техникаларини ишлатиш, қутқарув ва тиббий ёрдам ишларини ташкил этиш бўйича муайян кўникмаларга эга бўлдилар.
Шерзод СУЛТОНОВ,
4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми смена бошлиғи, лейтенант