Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади

27.12.2022


Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади

Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АМАЛДА

Президентнинг “Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек:

талаблардан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади;

махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар - бепул, қолган шахслар - пуллик асосда ўқитилади;

уни муваффақиятли тамомлаб, якуний назорат имтиҳонларини топширган таълим олувчиларга тегишли даражадаги давлат намунасидаги сертификат берилади.

Ҳужжат билан ўрнатилаётган тартибга мувофиқ:

давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки “югурувчи сатрлар” билан намойиш этилади;

давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди;

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнашаётган эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган абитуриентлар мажбурий тартибда сурдотаржимон хизматлари билан таъминланади;

фавқулодда вазиятлар пайтида жамоатчиликка тақдим этиладиган маълумотлар сурдотаржимаси билан бирга берилиши йўлга қўйилади.

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

Report typo