Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АМАЛДА
Давлат раҳбарининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек:
“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача оширилади.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.
Ҳужжатда кўрсатиб ўтилганидек: доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади.
lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.