Футбол. U23 Осиё кубоги
Хабарингиз бўлса керак, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари мамлакатимизда ёшлар (U23) ўртасида Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилади. Мазкур мусобақага Тошкент ва Қарши шаҳарлари мезбонлик қилади.
Бешинчи марта ўтказилаётган қитъа кубогида 16 та терма жамоа иштирок этади.
Қаршидаги учрашувлар "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтади. Унда гуруҳ босқичининг 6 та учрашуви ўтказилади:
1 июнь, 18:00. Австралия - Кувайт
1 июнь, 22:00. Иордания - Ироқ
4 июнь, 18:00. Австралия - Ироқ
4 июнь, 22:00. Кувайт - Иордания
7 июнь, 18:00. Ироқ – Кувайт.
Бундан ташқари, қитъа кубогининг муҳим учрашуви Ўзбекистон–Эрон ўйини ҳам Қаршида 7 июнь куни (соат 22:00да) бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, Осиё футбол конфедерацияси вакиллари Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда олиб борилаётган тайёргарлик жараёнларини яқиндан ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган мазкур мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ ёшлар терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.
КОМРОНБЕК