Унда мактабнинг 8-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган "Алишер ва Гули", "Навоий ва Бобур" мавзусидаги саҳна кўринишлари зўр маҳорат билан ижро қилинди.
- Мутафаккир асарлари ёш авлодни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат, катталарга ҳурмат, бахтиёр кунлар учун шукроналик руҳида тарбиялашда улкан аҳамиятга эга, - дейди она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, тадбир ташкилотчиси Кумуш Ўлжаева. - Бутун башариятни огоҳлик, ҳамжиҳатлик, комиллик, аҳиллик ва дўстлик сари ундаган даҳо шоиримизнинг ижоди барча учун битмас-туганмас илм, маънавият хазинасидир.
Кечада шоир ғазаллари билан куйланувчи ашулалар, ижод намуналари ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро қилинди.
С.АЛЛАЁРОВА