Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.11.2023


Жаҳон иқтисодиёти молиявий эпидемия билан тўқнаш келиши мумкин

Allianz (йирик немис суғурта компанияси) бош иқтисодий маслаҳатчиси Муҳаммад Эл-Эрианнинг айтишича, Яқин Шарқда Ҳамас ҳаракати  ва Исроил ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик авж олса, жаҳон иқтисодиёти молиявий эпидемия билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақда CNBC манбаси ёзган.

Маслаҳатчининг сўзларига кўра, ҳудудда кескинлик бошланганидан буён бундай хавф ўсди, қарама-қаршилик қанча узоқ давом этса, жаҳон иқтисодиёти учун шунча кўп салбий таъсир бўлади. Воқеаларнинг ёмон томонга ривожланиши ҳолатида глобал ички ялпи маҳсулот ўсиши суръатида пасайиш кузатилади, валюталар      қадрсизланиши кучаяди.

Яқин Шарқда геосиёсий таранглик ортган тақдирда глобал иқтисодиёт бозорларнинг кенг кўламда бўлиниши хавфига дуч келади, дея қўшимча қилган Муҳаммад Эл-Эриан.

Бунгача Жаҳон савдо ташкилоти глобаллашув жараёнлари тўхташи фонида жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболларидан хавотир билдиргани маълум бўлганди.

Report typo