Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

17.02.2017


ЖАМFАРИШ - КЕЛАЖАК МЕВАСИ

Унда Қарши шаҳри ва барча туманлардан 2 нафардан касб-ҳунар коллежларининг иқтисод фани ўқитувчилари иштирок этди.

Дастлаб иштирокчиларга лойиҳанинг мақсади, бизнес-режа ва унинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш, маркетинг муносабатлари ҳамда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг иштирокчилар "Сиз апельсин шарбати тайёрлайдиган кичик дўкон хўжайинисиз", "Жамғариш - келажак меваси", "Пул қўйилмалари - келажакни режалаштиришнинг бир бўлаги" номли интерфаол усуллар орқали бизнес-режа тузиш, кредит тушунчаси, ундан фойдаланиш тартиби,  даромад ва уни ҳисоблаш механизмлари ҳамда ҳисобот ҳужжатларини юритиш шакллари каби мавзуларда ўтказилган  тренингда қатнашишди.

- Семинар-тренинг, ўз навбатида коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, мустақил бизнес-режа тузиш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги саводхонлик даражасини оширишга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир, - дейди лойиҳа ўқитувчиси Дилором Умарова.

Энди иштирокчилар уч кун давомида олган бизнесни ўқитишга оид билимларини худди шундай тартибда туманлардаги коллежларнинг иқтисод фани ўқитувчилари ва битирувчиларга ўргатадилар.

Ш.БОЗОРОВА

Report typo