Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

15.02.2018


ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, “Worley Parsons Europe Ltd” қўшма корхонаси мутахассислари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси масъуллари, корхона мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир давомида корхонада айни пайтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, янги лойиҳа амалга оширилиши натижасида ишга тушадиган янги қувватлар ва уларнинг экологик муҳитга таъсири борасида тақдимотлар ўтказилди.

- 2020 йилда тўла ишга туширилиши кутилаётган ушбу лойиҳа Президентимизнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида берган кўрсатмаси асосида амалга оширилмоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ислом Хушвақтов. – Унинг атроф-муҳит ва ижтимоий соҳага потенциал таъсирини аниқлаш эса муҳим шарт. Шунга мувофиқ ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда давлат экологик  экспертизасини ўтказиш билан бир қаторда жамоатчилик фикрини ўрганиш уларнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш имконини беради.

Тадбир давомида ушбу лойиҳанинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш чоралари борасида йиғилганларга атрофлича маълумот бериб ўтилди. Янги қувват фаолиятида атмосфера ҳавоси, ер ва сув ресурсларини ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрдан ортиқ ташланишига йўл қўймаслик, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондини сақлаш борасида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир савол-жавоб тарзида ўтди. Якунда корхонада чуқур экологик таҳлилларни ўтказган ҳолда ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш тавсия этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Кеча шундай жамоатчилик эшитуви Ғузор туманида ҳам ташкил этилди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo