Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

20.01.2018


“ЖАННАТГА ЙЎЛ” – ЭНДИ МУСИҚАЛИ ДРАМА ЖАНРИДА

Тажрибали режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдураҳмон Абдуназаров раҳбарлигида саҳналаштирилаётган мазкур асар ушбу театр саҳнасида бундан 30 йил олдин ҳам муваффақият билан намойиш этилган.

- Бу гал асарни мусиқали драма жанрида саҳнага олиб чиқиш режалаштирилган, - дейди Абдураҳмон Абдуназаров. – Маълумки, ўзига хос талқиндаги ушбу драмада инсон умрининг асл маъноси, дўстлик, ота-онага муҳаббат ва садоқат, олижаноблик каби эзгу фазилатлар тараннум этилган. Шу билан бирга, асар замирида тасаввуфий қарашлар ҳам ўз аксини топган. Драма учун мумтоз мусиқа ва ашулалардан саралаб олинган, шунингдек, спектакль мазмунини янада бойитиш мақсадида севимли шоиримизнинг  шеърларидан ҳам фойдаланилган.

Мусиқали драмада бош ролларни актёрлар Шуҳрат Ризвонов, Шерзод Маҳмашукуров ва Ғайрат Ҳусаинов ижро этади.  Асосий ролларда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Мустафоева ҳамда Ойгул Халилова, актёрлар Пиримқул Рустамов, Фарҳод Муродов, Парда Номдоров, Ориф Маматов каби ижодкорлар жамоасини кўриш мумкин. Спектакль тақдимоти 25 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo