Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 август, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Жанубликлар қўшниларидан ҳимояланиш учун ўз "Темир гумбаз"ини яратмоқчи

02.07.2021


Жанубликлар қўшниларидан ҳимояланиш учун ўз "Темир гумбаз"ини яратмоқчи

Жанубий Корея ўз инфратузилмаларини шимоллик қўшнилари томонидан амалга оширилиши мумкин эҳтимолий артиллерия зарбаларидан ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқади, дея хабар тарқатди Рёнхап агентлиги мамлакат мудофаа харидлари дастури администрациясига таяниб.

Идора маълумотларига кўра, мудофаа вазири Со Ук раҳбарлигидаги мудофаа лойиҳаларини бошқариш бўйича қўмита қиймати  2,89 триллион вон (2,56 миллиард доллар) бўлган лойиҳани тасдиқлаган. Уни амалга ошириш келгуси йилда бошланиб, тахминан 2035 йилда якунланиши мумкин.

Мамлакат ҳарбий ихтирочилари Исроилнинг "Темир гумбаз" тизими муқобилини ишлаб чиқиш ҳақида ўйлаяпти. У яқин масофага учувчи ракета, артиллерия снарядлари ва учувчисиз учиш аппаратларини тутиш ва хавфни  бартараф қилишга мўлжалланган.

Манбанинг қайд этишича, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги ана шундай тизим яратишни ўтган йили ваъда қилганди.

Шунингдек, Шимолий Корея икки мамлакатни ажратиб турувчи чегара чизиғи бўйлаб минглаб артиллерия қуроллари, жумладан, 240 миллиметрлик бараварига ўт очиш реактив тизимини жойлаштиргани хабар қилинади. Қўшимчасига, расмий Пхеньян кейинги йилларда бир неча бор янги типдаги ракеталарини намойиш қилган.

 

 

Report typo