Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Жарроҳ бемор ошқозонида унутиб қолдирган игна уни 10 йилдан кўпроқ вақт азоблади

04.05.2023


Жарроҳ бемор ошқозонида унутиб қолдирган игна уни 10 йилдан кўпроқ вақт азоблади

Колумбиялик аёл 11 йилдан буён қорнидаги жарроҳ амалиётдан сўнг унутиб қолдирган игна билан яшаб келаяпти, деб ёзади Oddity Cent манбаси. Ўтган вақт давомида у қаттиқ оғриқларни бошдан кечирган.

Мария Фореро 2012 йилда жарроҳлик столига ётган. Амалиёт муваффақиятли ўтган, бироқ орадан бир неча кун ўтиб унинг қорин соҳасида қаттиқ оғриқ бошланган. Ҳар гал дўхтирларга мурожаат этганида унга оғриқ қолдирувчи дори бериб, уйига қайтаришган. Фақат 2022 йилга келибгина нима учун аёл бунчалик узоқ вақт давомида ноқулайликни бошдан кечираётгани аён бўлган.

УЗИ текшируви Мария Фореро ошқозонида жарроҳлик игнаси унутиб қолдирилганини кўрсатган. Бу ташхис аёл учун ҳам, дўхтирлар учун ҳам кутилмаган бўлди. Ҳозир бемор шу ойда белгиланган қайта амалиётга тайёрланмоқда.

11 йил аввал унда амалиёт ўтказган жарроҳ эса ўзига тақалаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликни рад этиб, беморни кейинчалик моддий компенсация талаб қилиш учун ўз хоҳиши билан игна ютганликда айблаган.

Report typo