“Жасорат мактаби” ўқув-йиғинининг навбатдаги мавсумига старт берилди.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган йиғиннинг жорий мавсумида 350 нафар банд бўлмаган (оталиққа олинган, жиноят қилишга мойиллиги бўлган, профилактик ҳисобда турувчи) ёшларга 15 дан ортиқ касб-ҳунарлар бўйича машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, ёшлар ўқув-йиғин дастурига асосан 10 кун ичида ҳарбий қисмларда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган аскар ва офицерларнинг ҳаёти билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўлишади.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.