Кўпкураш
Қарши шаҳридаги “Геолог” ўйингоҳида кўпкураш ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда интеллектуал ўйини мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда вилоятимизнинг чегара ҳудуди саналган Деҳқонобод, Миришкор, Ғузор, Нишон, Китоб ҳамда Шаҳрисабз туманларида ўтказилган беллашувларда ғолиб бўлган 6 жамоа ўзаро баҳс олиб борди.
Мусобақа иштирокчилари автоматни қисмларга ажратиш ва йиғиш, тезкор савол-жавоб, пневматик милтиқдан ўқ отиш, “Street-Workout” (кўча машқлари) ҳамда югуриш шартлари бўйича беллашдилар.
Якуний натижага кўра, Китоб тумани Оқсув маҳалласининг “Жасорат” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга совғалар топширилди.
БЕҲРЎЗБЕК