Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.НАВРЎЗОВ

29.03.2019


ЖАЗОЛАШ БИЛАН ҚЎРҚИТИБ, МЕҲНАТГА МАЖБУРЛАШ ТАҚИҚЛАНАДИ

 Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва  туманлар ҳокимлари, барча даражадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари мажбурий меҳнатдан фойдаланиш бўйича аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан тегишли ахборотни жавобгарлик чораларини қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан юбориши белгилаб қўйилган.

 Бу борада Қарши шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги, жумладан, меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансабга совуққонлик билан қараганлиги оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш Жиноят кодексининг 148, 205 ва 207-моддаларига асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилаётир.

 Бундан ташқари, ҳар ойда таълим муассасалари ходимларига меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тамагирлик ҳолатига йўл қўймаслик, жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ва семинар   машғулотлари ўтказиб борилаяпти. Шу йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ муассасада шундай тадбирлар ўтказилиб, уларда 1200 дан ортиқ ходим қамраб олинди.

 Келгусида бу борадаги тарғибот тадбирларини интернетдаги расмий ижтимоий тармоқларда, сайтлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали янада жадаллаштириш мақсад қилинган.

 А.НАВРЎЗОВ,

Қарши шаҳар прокурори, адлия маслаҳатчиси

Report typo