Натижаларга кўра, бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини ўз вақтида кўрган профилактика инспекторлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар органларига яқиндан ёрдам берган фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда фуқароларни бир марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш тўғрисида вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига тавсияномалар киритилди.
Унга асосан, вилоятда 297 нафар ИИБ ходими, 7 нафар фуқаролар йиғини раиси ва 13 нафар фаол фуқаро, жами 317 кишининг ҳар бирига 1 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.
Тақдирлаш маросими вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонда ташкил этилди. Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳузурида пул мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Н.ХЎЖАЕВ
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.