Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Жой етишмаслиги сабаб маҳкумлар муддатидан олдин озод қилинмоқда

11.12.2024


Жой етишмаслиги сабаб маҳкумлар муддатидан олдин озод қилинмоқда

Нидерландия ҳукумати полиция участкалари ва қамоқхоналарда жой етишмаслиги сабаб маҳкумларни жазо муддати тугашидан уч кун олдин уйига қўйиб юборишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат адлия ва хавфсизлик вазирлиги раҳбари Ингрид Кунрад маълум қилган.

У парламентга ёзган хатида “бу қўлга олинганлар ва жиноятчиларни ҳибсга жойлаштиришни давом эттириш учун ягона имконият” эканлигини қайд этган.

“Мен учун энг муҳими – гумонланувчи ёхуд жиноят содир этган одам ушлангани ёки ҳибс қилингани. Бу қонун устуворлиги учун жуда муҳим”, деб ёзган Ингрид Кунрад.

Унинг сўзларига кўра, айтилган чора вақтинчалик характерга эга. Етти суткагача муддатга ҳибс қилинган, шунингдек, маълум руҳий касаллиги бор маҳкумлардан бошқа барча тутқунлар муддатидан олдин озод бўлиш ҳуқуқига эга.

Ҳукумат Эстония қамоқхоналари камераларини ижарага олиш имкониятини муаммонинг ечимларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Report typo