Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.11.2024


Жувон биратўла тўққиз ҳомилалик бўлди

Охирги икки йилда демографик муаммолар юзага чиққан Хитойда ҳомиладор жувон биратўла тўққиз нафар чақалоқ кутаётгани маълум бўлди, дея хабар тарқатган World of Buzz манбаси.

Хоу исмли 25 ёшли аёл узоқ вақт давомида ҳомиладор бўла олмай, ёрдам учун шифокорларга мурожаат қилган. Шифохонада текширувдан ўтказилгач, унда ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қилувчи кўплаб эндометриоз шиш ва полиплар аниқланган. 

Врачлар унга муолажа тайинлаган, Хоу эса даволанишдан кўп ўтмаёқ ўзининг ҳомиладор бўлганидан хабар топган. Биринчи ультратовуш текшируви унинг уч эгизак кутаётганини кўрсатган.

"Мен ҳомиладорлигимни билгач, жуда хурсанд бўлдим. Орзуим ушалди", дея ўз ҳиссиётларини бўлишган у.

Бироқ аёл яқинда қайта ультратовуш текширувига борганда хулосалар унинг тўққиз нафар чақалоқ кўришини кўрсатган. 

Хоу яна бир қатор текширувлардан ўтгани ва энди шифокорлар тавсияларини кутаётганини қўшимча қилган.

Report typo