Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

27.03.2020


ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!

Акция

Юртимиз бўйлаб қатъий амалда бўлган карантин ҳолатида аҳолининг коронавирус офатидан хабардорлик даражасини ошириш, белгиланган тартиб-таомилга, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишида тарғибот-тушунтириш ишлари, турли кўргазма воситалари муҳим аҳамиятга эга. Шунга кўра Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Ўзингизни асранг!" акцияси доирасида турли тарқатма материаллар тайёрланиб, аҳоли вакилларига улашилмоқда.

Эътироф этиш даркор, ушбу ташаббус биринчи навбатда вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланган ва тарғибот материаллари 20 минг нусхада чоп этилган.

Содда, тушунарли тарзда баён қилинган мазкур материаллар карантин пайтида эътибор қаратиладиган жиҳатлар, шахсий гигиена қоидалари, ваҳимага берилмай, касаллик юқишига йўл қўймаслик чораларини баён этгани билан аҳамиятлидир.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo