Танловнинг бу йилги туман ва шаҳар босқичида турли фан олимпиадалари, кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, вилоят, республика ҳамда халқаро миқёсда маълум ютуқларни қўлга киритган, мактаб, лицей ва коллежларда таҳсил олаётган, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган 2270 нафар иқтидорли қиз иштирок этди. Улардан 94 нафари бу нуфузли танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.
Вилоят босқичида иштирокчилар билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг фан ва таълим, санъат ва маданият соҳасидаги изланишлари, эришган ютуқлари, янги лойиҳалари, шунингдек, халқимизнинг севимли шоираси Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди билан қанчалик таниш эканликлари ҳисобга олиниб, энг муносиблари сараланди.
Вилоят босқичида муваффақият қозонган 20 нафар қиз танловнинг якуний республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Х.ҚИЛИЧЕВА
Суратда: тадбир иштирокчилари.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.