Qashqadaryo
Она диёримиз Ўзбекистон - жаннатмонанд ўлка, унинг бетакрор табиатини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга бус-бутунлигича етказиш, қолаверса, юртимиз кўркига кўрк, чиройига чирой қўшиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Оппоқ “чолвор”ини кийган дарахтларига, ўзига оро берганча қўр тўкиб турган даласига термилиб, ғурурланар экан, Зафар фермер шукрона айтиб, бу йил кўклам баракали келсин, деб умид қилади.
Сир эмас, минтақада тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги, боз устига, унга бўлган эҳтиёжнинг муттасил ўсиб бораётгани қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини кескин оширишни талаб этмоқда. Илғор тажрибалар эса бундай шароитда экинларни суғориш учун сувни тежайдиган тех
Шу йил 23 февраль куни Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан турли мақсадларга 4 миллиард 106,5 миллион сўм йўналтириш ҳақида қарор қабул қилди. Энг қизиғи, ажратиладиган пулларнинг қарийб 25 фоизи, яъни роппа-роса 1 миллиард сўми "Янги йил байрами арчасини ўрн
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Муротжон Азимов туман (шаҳар)лар маданият бўлимларига бир донадан “Damas” русумли автомашина ва бир комплектдан овоз кучайтириш ускуналари сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мана, ҳадемай қиш фасли ниҳоялаб, баҳорнинг биринчи ойи ҳам бошланади. Табиат ўз қоидаларига кўра янгиланаяпти, катта ва кенг қамровли ислоҳотлар оғушидаги давлат ва жамият эса ҳаётий эҳтиёждан келиб чиқиб, аниқ мақсадларни ўзида мужассам этган турли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, қабул қилиниш
Орамизда фаолият учун зарур бўлган бирор-бир ҳужжатини йўқотиб ёки яроқсиз ҳолга келтириб қўйган одамлар кўп учрайди. Вақт ўтиб, керак бўлиб қолганда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини қидириб қолганлар қанча?! Шунда топилса, яхши. Топилмаса-чи? Жавоб аниқ, бундай ҳолларда такрорий гувоҳнома ол
Вилоятимиз маркази атрофида жойлашган ва бугунги кунда Қарши тумани таркибига кирадиган учта қишлоқ аҳоли пункти - Қозикент, Узуннаво, Тўқманғит яқин келажакда Қарши шаҳрига қўшилиши мумкин.
Қарши шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига йўл қўйган хато ва камчиликлари учун берилган "ҳайфсан" атиги 13 кун ўтгандан сўнг муддатидан олдин бекор қилинди.
Озарбайжон мудофаа вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали ходими катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея хабар беради рус оммавий ахборот воситалари Боку ҳарбий судидан.
АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг Қарши ва Американинг Хаттисбург (Миссисипи штати) шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг аҳволи, у ерда болаларга бўлаётган муносабат ҳақида “Қўли боғланган ва “унутилган”: Қарши ногирон болалар уйи кузатув камераларидаги тасвирлар” бўйича видео лавҳа тарқалди. Ушбу ҳолатни ч
“Sulton tex group” МЧЖ раҳбари Нурбек Эргашев Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” деҳқон бозорида аниқланган ўз корхонаси “Oq yog' Sulton” ёрлиғи билан ишлаб чиқарадиган пахта ёғига айнан ўхшаш қилиб қадоқланган “Oq yog' Fayz” маҳсулоти ҳалол рақобат меъёрларига қанчалик мослиги юзасидан ўрганиш ўтказишни сўраб, Вазир
Сарлавҳани ўқиб, "газетада хато кетибди" деб ўйлаётгандирсиз. Унчалик эмас. Аслида, бундай кўчаларни кўрганда, одамлар "дод!" деб юборишади. Аммо Қарши шаҳрининг Мағзон маҳалласидаги Соҳибкор кўчасида яшовчилар "вой-дод!" дейишдан олдин лойдан ўтиб олишларига тўғри келади.
Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ниҳоят 70 йилдан ошиқ вақт давомида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда суғурта ҳужжатисиз машина бошқариб юрган ҳуқуқбузарни тутишга муваффақ бўлди. Кўринишидан у Ноттингемдан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган Булвелл шаҳри фуқароси, 1938 йилда туғилг
Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари, тадбиркор Илон Маск Twitter аккаунт очиб, бот ёрдамида миллиардернинг шахсий самолёти қаердалигини кузатиб боришни йўлга қўйган ва бу ишини бас қилиш илтимосига жавобан ундан 50 минг доллар сўраган флоридалик 19 ёшли талаба Жек Суинига ижтимоий тармоқларда тақиқ қўйди.
Бирор манзилга борсанг, баъзида автомобиль қўйишга жой тополмай қоласан. Кўз тегмасин, кўпчиликда машина. Айниқса, бозорлар ҳудуди, банк муассасалари, таълим ташкилотлари ва ҳоказо аҳоли гавжум нуқталар яқинидан ўтувчи катта қатнов йўллари атрофи ҳам уловларга тўлиб тошади.
Чироқчи туманининг Умакай маҳалласи қўшни Самарқанд вилояти билан туташ, марказдан олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудда жойлашган. Одамлари самимий, хайрли бир иш бошланса, бош қўшишга тайёр туришади.
Жамият эҳтиёжидан келиб чиқиб, аниқ мақсадларни ўзида мужассам этган турли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши, мавжудларига ўзгартишлар киритилиши ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш учун ҳам муҳим. Бу, ўз навбатида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида қилинаётган
Covid-19 пандемияси даврида сайёрадаги энг бадавлат ўн кишининг умумий бойлиги миқдори икки бараварга - 700 миллиард АҚШ долларидан 1,5 триллион долларгача ўсди. Бу ҳақда "Oxfam" нотижорат ташкилотининг ҳисоботида сўз борган.