СОЯСИЗ НУР ВАЙРОНАДА БЎЛАДИ
Сараланган сатрлар Жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан саналмиш Жалолиддин Румийни Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари ўзларига устоз деб билишган. Гёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам “Хизр чашмаси”

