Qashqadaryo
Вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги 24 та маҳалла фуқаролар йиғинида тез орада универсал (яъни юриш, югуриш, мини-футбол ва бадминтон спорт турлари билан шуғулланиш учун мўлжалланган) ҳамда стритбол ва воркаут спорт майдончалари ташкил этилади.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати вилоятимизда ҳам Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юрдошларимиз хотираси ёд этилиб, жанг майдонларидан омон қайтган ҳамда фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган аждодларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
Ғузор туманининг Совбоғ маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эрназар бобо Ҳасановни қарийб 10 йилдан буён биламан. Касбим сабаб отахон билан кўп маротаба учрашиб, суҳбатларини олишга муяссар бўлганман.
Қарши шаҳрининг Қарлиқхона маҳалласида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Вера Носирова истиқомат қилади. Тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келиб қолган бу аёл юртимиз тинч-осойишталигидан бағоят мамнун эканлигини қайта-қайта таъкидлайди.
“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва Германиянинг “Siemens Energy” компанияси ўртасида тузилган битимга мувофиқ воҳамиздаги “Муборак ИЭМ” корхонасида ҳар бирининг қуввати 54 мегаваттга тенг бўлган иккита замонавий газ турбинаси ўрнатилади.
Инсоният тарихидаги энг қонли ва қирғинбарот ҳарбий можаро - Иккинчи жаҳон уруши ўнлаб мамлакатлар аҳолиси миллионлаб кишиларнинг бошига солган адоқсиз кулфатлари ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Ваҳоланки, буни уруш даҳшатини ўз кўзи билан кўрган, фронтнинг оловли нуқталарида жанг қилган орамиздаги кам сонли уруш фахрийларининг ўзларидан эшитиш эса янада таъсирлидир.
“Uzbekistan GTL” заводида буғ-турбина генератори ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бир йўла иккита йирик объектини зарур қувват билан таъминлашга йўналтирилади.
Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши асосий жангоҳлардан анча узоқда жойлашган Ўзбекистонда ҳам халқ хўжалигининг барча тармоқларида катта қийинчиликларни келтириб чиқарди. Эркакларнинг кўплари фронтга кетгани туфайли барча ишлар ва ҳатто энг оғир меҳнат ҳам асосан кексалар, хотин-қизлар ва ёш болалар томонидан бажариларди. Кимдир заводда куну тун заҳмат чекди. Кимдир далада ишлади. Баъзи ҳамюртларимиз мактабда болаларга таълим берди. Шифокор ва ҳамшираларнинг саъй-ҳаракати билан эса уруш оловида жароҳатланган минг-минглаб ҳарбийлар даво топди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятимиздан умумий қиймати 8 миллион 441,4 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 98,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинди.
Вилоятимиздаги бир қатор газ конларида модулли компрессор қурилмалари жорий этилаяпти. Бу табиий газ қазиб олиш самарадорлигини ошириш баробарида конларни ўзлаштиришнинг якуний босқичида уларнинг ишлаш муддатини узайтиришга ҳам хизмат қилади.
Жорий йил 12-13 май кунлари Шаҳрисабз шаҳрида “Ethno and modern fashion week” (“Миллий ва замонавий мода ҳафтаси”) халқаро фестивали ўтказилади.
Теплоход капитанининг катта ёрдамчиси кавказликлар билан муштлашиб, орадан икки ҳафта ўтгач, ўзбекистонлик киракашга ҳужум қилди. Бу ҳақда Amur Mash манбаси маълум қилган.
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу Президентнинг жорий йил 2 майдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.
33 йил умрини оғир беҳушлик ҳолатида ўтказган Нью-йорк полициячиси вафот этди, дея хабар тарқатган New York Post газетаси.
Инсоният бошига аёвсиз кулфатларни ёғдирган Иккинчи жаҳон урушининг оловли нуқталарида вилоятимиздан 47 мингдан ортиқ киши жанг қилган бўлса, беқиёс қаҳрамонлик кўрсатган воҳадошларимиздан бири Шаҳрисабз туманидаги Қуччи қишлоғида истиқомат қилаётган Сайдулло бобо Жабборовдир.
Колумбиялик аёл 11 йилдан буён қорнидаги жарроҳ амалиётдан сўнг унутиб қолдирган игна билан яшаб келаяпти, деб ёзади Oddity Cent манбаси. Ўтган вақт давомида у қаттиқ оғриқларни бошдан кечирган.
Икки нуфузли даргоҳ - Миллий ҳамда Жаҳон тиллари университетларни тамомлаган, Польша, Туркия, Россия каби давлатларда таҳсил олган, ишлаган, шунга ҳамоҳанг рус, инглиз, турк, польяк тилларини дурустгина биладиган, телевидение, ОАВ соҳасида мониторинг маркази каби номдор идораларда ишлаган бу инсоннинг бир муддат "Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталари таҳририятида фаолият олиб бориши кутилмаган тасодиф эди.
Туркиянинг амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда жорий йил 14 май куни бўлиб ўтиши белгиланган навбатдаги президент сайловида ғалаба қозонишига аминлигини билдирди. Бу ҳақда у TRT Turk телеканалининг тўғридан-тўғри эфири вақтида айтган.
Урушга қарши асарлар ҳақида гап бораркан, Эрих Мария Ремаркнинг "Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ" романини эсламаслик мумкин эмас. Ремарк ўсмир ёшидаёқ Биринчи жаҳон уруши фронтларида жанг қилган, яраланиб, ортга қайтишга мажбур бўлган. Шундан кейинги бутун фаолияти инсониятни уруш даҳшатларидан огоҳ этишга қаратилган. "Уч оғайни", "Лиссабондаги тун", "Ортга йўл", "Қора ҳайкал", "Жаннатдаги соялар", "Зафар дарвозаси" каби асарларида ёшлиги жанггоҳларида йўқотилган, тинч ҳаётга мослаша олмаган авлод фожиаларини қаламга олади.
Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) ҳисоботидан кўринадики, 2027 йилга бориб дунёдаги 14 миллион иш ўрни йўқ бўлиб кетади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.