Qashqadaryo
Қарши шаҳридаги ёшлар марказида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: асрлар қаъридан таралаётган нур” медиа-тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳри (Хитой)даги бош консулхонаси кўмагида Гуандун провинциясига уюштирилган ташриф доирасида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги тоғ-кон саноати соҳасида фаолият кўрсатаётган “Guangzhou Xilian Mineral Products Co. Ltd.” компанияси ва Кантон импорт-экспорт савдо-саноат палатаси (CECOC) билан келишувлар имзолади.
Қарши шаҳрида “Биз – буюк Соҳибқирон издошларимиз!” кўрик-танлови доирасида “Куч – адолатдадир” шиори остида ташкил қилинган “Ижодимда Амир Темур даври тасвири” танлови вилоят босқичи ўтказилди.
Чувашия Республикаси ва Қашқадарё вилояти ўртасида тузилган келишув доирасида жорий йилнинг ўзидаёқ ҳамкорликнинг устувор шакллари белгиланиб, иккала ҳудуд савдо-саноат палаталарининг ишбилармонлик алоқалари йўлга қўйилади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан “Маърифатли оила” танлови эълон қилинган эди. Ҳудудлардан сараланган 16 оила вакиллари бугун Қарши шаҳридаги Маънавият масканида ғолиблик учун ўзаро беллашишди.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йил 1 январь ҳолатида вилоятимизда болалар сони 1 миллион 337 минг 662 нафарни, яъни Қашқадарё аҳолиси умумий сони (3 миллион 560,6 минг нафар)нинг 37,6 фоизини ташкил этмоқда.
Туркия иқтисодиёти 2023 йил февраль ойида содир бўлган кучли ер силкинишлари натижасида 104 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тойип Эрдўған гапирган.
Михаил Ромм режиссёрлигидаги "Оддий фашизм" фильмини кўргандирсиз. Фашистлар жиноятлари ҳужжатлар асосида кўрсатиб берилган ушбу фильм сценарий муаллифи Мая Туровская ўз интервьюсида бир воқеани айтиб берган экан.
АҚШда эркак ичида тирик шақилдоқ илон бўлган почта жўнатмасини олди, деб ёзади Inside Edition манбаси. Америкаликнинг сўзларига кўра, номаълум одамлар унга таҳдид қилмоқда.
Анъанага кўра, ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб ва нормалар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2024 йил 1 июндан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Покистон афғон товарлари учун транзит қоидаларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Express Tribune манбаси мамлакатнинг Федерал даромадлар бюроси маълумотларига таяниб хабар тарқатган.
Ўзбек болалар адабиётини Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" асарисиз тасаввур этиш қийин. Бир-биридан қизиқ воқеалар, саргузаштлар, боланинг шумликлари бир тарафу, ёзувчининг тили, услуби, ифода тарзи бир томон. Қийин ва қора кунлар ҳақида бу қадар кулги, юмор билан ёзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Зиғир донини ҳар куни истеъмол қилиш унинг таркибидаги альфа-линолен кислотаси шарофати билан қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу маҳсулот овқат ҳазм қилишни рағбатлантирувчи клетчатка (бириктирувчи тўқима)ларга ҳам бой. Бу ҳақда Daily Mail нашрига британиялик парҳезшунос Майкл Мосли гапириб берган.
Энди "ўзбек аёли" деганда ўчоқ бошида куймаланиб юрган, уй-рўзғор ва бола-чақа ташвишидан ортмайдиган, даладаги чопиқ, кўчадаги ободонлаштириш ишлари зиммасига юкланган, ҳаваси нари борса, чеварлик, ўқитувчию боғча опалик, ҳамширалик бўлган хотин-қизларни тасаввур қилиш даври ўтди. Бугун опа-сингилларимиз жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси, раҳбар, тадбиркор, сиёсатчи, олий маълумот олган етук мутахассис, фаол ташаббускор, ҳар ишда етакчи ва қай соҳада фаолият юритмасин, ўз ўрнини топиб бораётган фидойи кадрлар сифатида намоён бўлмоқда.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро суднинг Ғазо бўйича яқинда қабул қилган қарори ижросини таъминлаш мажбурий бўлсада, ҳужжат талаблари бажарилмаётганидан ташвишда. Бу ҳақда унинг офиси маълум қилган.
Япониянинг Кобе шаҳрида жорий йил 17-25 май кунлари ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қашқадарёлик таниқли пара спортчи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди.
Вилоятимиздан экспорт қилинган айрим турдаги мева-сабзавотлар ҳажмининг кескин кўпайиши жаҳон бозорида Ўзбекистон ва, хусусан, Қашқадарёда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб тобора ортиб бораётганидан дарак бермоқда.
Айни пайтда вилоятимизда “Оқила аёллар” ҳаракатининги 12 минг нафардан зиёд аъзоси бор. Бугун уларга қўйилаётган вазифалар нималардан иборат? Ҳаракатнинг мақсади қандай, муаммоларнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? Қарши шаҳридаги Маънавият масканида бўлиб ўтган йиғилишда шу саволларга атрофлича жавоб берилди.
Америкалик миллиардер Илон Маск асос солган Neuralink компанияси Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати федерал бошқармаси (FDA)дан одам миясига чип ўрнатиш бўйича иккинчи амалиётга рухсат олди. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри ёзган.
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг апрель ойида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфида бўлган мактаблардаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва нуфузли халқаро олимпиадаларга муносиб тайёрлаш, умумий ўрта таълим ташкилотларида фанларни ўқитиш сифатини оширишга бўлган рағбатни кучайтириш, бу борада халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига замин ҳозирлаш мақсадида "вилоят ҳокими олимпиадаси" ўтказилиши эълон қилинган эди.