Қашқадарё газетаси Олам IT мутахассислари иш топа олмаяпти
Олам

IT мутахассислари иш топа олмаяпти

Орегон штат университетини компьютер соҳаси бўйича битирган Закари Тейлор технология йўналишидаги қарийб 6 мингта вакант ўринларга ҳужжат топширди ва атига 13 марта суҳбатга чақирилиб, иш тўғрисида бирорта ҳам таклиф олмади. Бу ҳақда Moneywise нашри хабар тарқатган.

Бу ҳолат компьютер илмини ўрганаётган талабалар кўплаб иш таклифлари, юқори бошланғич маош ва қатор бонусларни мўлжал олиши мумкин бўлган яқин ўтмишдагидан кескин фарқ қилади. Энди вазият ўзгарди: технология компаниялари ходимларини ёппасига қисқартириб, айрим ҳолатларда рақамли ечимлар ишлаб чиқишда ёрдам берган мутахассислар ўрнини алмаштириш учун сунъий интеллект (СИ)дан фойдаланаяпти.

СИ аввалига оддий вазифаларни автоматлаштириш ва ходимлар муҳимроқ ишларга диққат-эътибор қаратишларига имконият яратиш учун мўлжалланган бўлса-да, кўпчилик янги ишланма ўз ўрнини тўлиқ эгаллашидан қўрқарди ва бу аллақачон содир бўлмоқда.

Энди кўплаб дастурчи талабалар технология соҳасидаги юқори маош тўланадиган лавозимлар ҳақидаги орзулари билан хайрлашишга мажбур бўлади. Улар ўртасида ўтказилган сўров натижаларидан кўринишича, кўплаб талабалар юзлаб, айрим ҳолларда минглаб вакант ўринлар учун ариза топширишган, бироқ бир неча ойлик иш излашлар аксар ҳолларда умидсизлик билан тугаган ёки компаниялар томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Exit mobile version