Францияда 62 ёшли эркак автосаёҳат давомида автострада бўйлаб тўхтаган нуқталаридан бирида хотинини унутиб қолдирди ва орадан бир неча соат ўтгач, унинг машинада йўқлигини билиб қолди. Уларнинг автомобилда бўлган 22 ёшли қизи ҳам салонда онаси йўқлигини дарров пайқамаган. Бу ҳақда France 3 манбаси хабар тарқатган.
Ланди департаменти жандармериясининг маълум қилишича, уларга автоҳаваскор мурожаат этган: эркак хотинини шосседаги дам олиш жойларидан бирида унутиб қолдирганини тан олган, бироқ айнан қаердалигини эслолмаган. У ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қидиришда ёрдам сўраган. Аёлнинг турган жойини аниқлаш учун бир неча соат талаб этилган. У эри ва қизи унинг машинада йўқлигини пайқашган жойдан 300 километр нарида – Де-Севр департаменти ҳудудида ҳамроҳлари қайтишини кутаётган бўлган.
Полиция воқеа тафсилотларини ўрганар экан, ҳаммаси тунда рўй бергани аниқланган. Турли нуқталардаги ёнилғи қуйиш шохобчалари камералари саёҳатчилар йўлда жуда кўп тўхташгани ва улардан бирида ҳамроҳларини унутиб қолдирганликларини кўрсатган. Аёлнинг қизи эса тун бўйи ухлагани боис ёнида онаси йўқлигини дарров сезмаган.