Австралияда яшовчи ва шифокорлар томонидан бир неча ой умр қолгани айтилган эркак 772 минг доллар миқдоридаги лотерея мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда News манбаси хабар тарқатган.
У миллий Lotterywest ўйини ғолибларидан бирига айлангач, бу хабар унга бир вақтнинг ўзида ҳам қувонч, ҳам алам келтирганини айтган. Эркак ўзидан кейин оиласини таъминлаш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд.
«Энди мен юзимда табассум билан кетишим мумкин», деган у.
Ғолибнинг айтишича, у деярли ўйинда қатнашмай қолиши мумкин эди: чиптани савдо якунланишига атиги беш дақиқа қолганда сотиб олган.
Lotterywest вакили бу воқеа лотерея ўйини ташкилотчиларини чуқур таъсирлантирганини қайд этиб, пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар ҳам борлигини яна бир бор эслатганини таъкидлаган.