Қашқадарё газетаси Олам Алкоголга қарам роҳиб ибодатхонадан ҳайдалди
Олам

Алкоголга қарам роҳиб ибодатхонадан ҳайдалди

Таиланд шимоли-шарқидаги будда ибодатхонасидан мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб келган роҳиб қувиб солинди. Бу ҳақда Khaosod нашри хабар тарқатган.

Манба маълумотларига кўра, монах бир йил давомида деярли ҳар куни яқин атрофдаги дўкондан пиво сотиб олган. Ҳолат кузатув камераларидан олинган фото ва видео тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг кенг жамоатчиликнинг эътиборига тушган.

Аввалига сотувчи роҳиб спиртли ичимликларни бутхона ишчилари учун сотиб олаяпти деб ўйлаган. Бироқ кейинчалик уларни унинг ўзи истеъмол қилиши маълум бўлган.

Полиция алкоголга таҳлил учун бошқа монахлардан ҳам қон олган, уларнинг натижалари эса манфий чиққан.

Exit mobile version