Қашқадарё газетаси Олам Бегона аёллар учун босилган лайклар қимматга тушди
Олам

Бегона аёллар учун босилган лайклар қимматга тушди

Туркия фуқароси ажримга ундагани ва хотинига хиёнат қилгани учун суд томонидан жазоланди. Бу ҳақда Habertürk телеканали хабар тарқатган.

Қайсари шаҳридан бўлган жуфтлик, аёлнинг сўзларига кўра, ўзини хўрлагани, пул бермагани ва ижтимоий тармоқларда бегона қизлар суратларига лайк босгани учун ажрашган.

Буларнинг барчасини ўзига нисбатан хиёнат сифатида баҳолаган хотин судга мурожаат қилган. Туркия Олий суди ажримда эркакни айбдор деб топиб, унинг зиммасига хотини фойдасига катта миқдорда товон тўлаш мажбуриятини юклаган. Изоҳ берилишича, бундай қарор бошқалар учун ўрнак бўлади.

«Олий суд Қайсари суди қарорини тасдиқлади ва ажримга эркак айбдор деган тўхтамга келди. Энди у собиқ хотинига 500 минг лира (қарийб 141 миллион сўм)ни товон пули сифатида ва ҳар ойда 5 минг лирадан (1 миллион 400 минг сўмдан ортиқ) алимент кўринишида тўлаши керак», дейилади хабарда.

Exit mobile version