Қашқадарё газетаси Долзарб Бегона маданий муҳитга тушиб қолган ўсмир ота-онасини судга берди
Долзарб Олам

Бегона маданий муҳитга тушиб қолган ўсмир ота-онасини судга берди

Британиялик ўсмир уни алдов йўли билан Ганага кўчиб ўтишга мажбур қилган ота-онасини судга берди, дея хабар тарқатган Oddity Central манбаси.

Оммавий ахборот воситасининг ёзишича, бир неча йил аввал боланинг ота-онаси фарзандини авраб, касал қариндошиникига бориш баҳонасида Ганага олиб кетган. Бироқ мамлакатга келгач, уни маҳаллий мактаб-интернатга жойлаштиришган ва ўсмир ўз хоҳишига қарши ўша ерда қолган. Буюк Британияга қайтишга бир неча бор уринганига қарамай, у то адвокатга мурожаат этмагунига қадар зарур ёрдам ололмаган.

Дастлаб Лондон олий суди ўғлининг манфаатларини кўзлаб шундай йўл тутганини даъво қилган ота-она фойдасига қарор чиқарган. Бироқ яқинда Лондон апелляция суди ўсмирнинг танлов эркинлиги ҳуқуқи бузилгани иддаоси билан ушбу ҳужжатни бекор қилган.

Ота-онанинг адвокати боласини Ганага юбориш жуфтлик учун қийин қарор бўлганини айтган. Улар сўзларига кўра, ушбу мамлакат бола потенциал хавф таъсиридан ҳимояланган «тинч бошпана» ҳисобланади.

Бироқ суд жараёнида бола ўзини «дўзах»да яшаётгандай ҳис қилаётганини, мактабда нималар бўлаётганини мутлақо тушунмай, тенгдошларининг кулги объектига айланиб қолганини билдирган.

«У маданий жиҳатдан ушбу муҳитга бегона, ўзини ёлғиз ва оиласи ташлаб кетгандек ҳис қилаяпти. У ўзини британиялик, лондонлик бола деб ҳисоблайди», деган ўсмирнинг адвокати.

Exit mobile version