Ҳиндистонда 45 йил аввал бедарак йўқолган эркак хотираси тиклангач, оиласи билан қайта топишди. Бу ҳақда Times of India газетаси ёзган.
16 ёшли Рикхи Рам 1980 йилда Химачал-Прадеш штатидаги уйидан чиқиб кетиб, жиддий автофалокатга учраган. Натижада бош миясидан жароҳат олиб, хотирасини йўқотган.
Ота-онаси аллақачон ўғлининг тирик эмаслигига кўниккан ва унинг қайтишини кутишмаган. Бу орада ёш йигит Мумбайга бориб қолиб, янги – Рави Чаудхари исмини олган. Ўтмишини унутиб, оила қурган.
Бир неча ой олдин эркак бошига навбатдаги зарбани қабул қилгани ортидан унинг болалик хотиралари тиклана бошлайди. Хотинининг ёрдами билан Рикхи Рам ўзининг қаерда туғилганини аниқлаган ва унинг шахсини тасдиқлай оладиган она қишлоғилик одамларни топган. Ўтган ҳафтада эса эркак айни турган жойидан 1600 километр масофада жойлашган Нади қишлоғидаги уйига қайтган ва ака-сингиллари билан учрашган.