Қашқадарё газетаси Олам Бозорда сотувчилар “катта” миллиардерни танишмади
Олам

Бозорда сотувчилар “катта” миллиардерни танишмади

Nvidia компанияси президенти Женсен Хуанг Шанхайдаги бозорга бориб, мевалар харид қилди ва сотувчиларга ичига пул солинган қизил конвертлар тарқатди. Бу ҳақда South China Morning Post манбаси хабар тарқатган.

Журналистларнинг аниқлашича, Forbes талқинига кўра дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида дастлабки ўнталикка кирувчи миллиардер дарҳол харидларни амалга оширишга киришган – бозорга кираверишдаги дўкондан умумий қиймати 65 юан (114 797 сўм)га тенг шакарланган дўлана ва қовурилган каштан сотиб олган. Тадбиркорга унинг ёрдамчиси ҳамроҳлик қилган ва тўловларни QR код орқали амалга оширган.

Шундан сўнг Женсен Хуанг дўкон хўжайинига ичида 600 юан (1 059 666 сўм) бўлган конвертни топширган. Хитойда Янги йилда пул солинган қизил конверт совға қилиш анъана бўлган.

 «Мен аввалига танимадим. Унинг атрофига кўплаб одамлар йиғилиб, бирга суратга туша бошлашгач, у Женсен Хуанг эканини билдим», деган сотувчи.

Кейин бизнесмен яна бир қанча дўконларга кириб, биридан 2,2 минг юан (3 885 442 сўм)лик апельсин харид қилган.

Nvidia – Америка технологик компанияси бўлиб, график процессорлар, ярим ўтказгичлар ва амалий дастурлаш     интерфейсларини ишлаб чиқаради.

Exit mobile version