Қашқадарё газетаси Олам Боғдан чиққан хазина аукционда сотилди
Олам

Боғдан чиққан хазина аукционда сотилди

Англиялик эр-хотин ўз боғидан хазина топиб, ундаги тангаларни 500 минг долларга сотди, дея хабар тарқатган Daily Mail манбаси.

Жуфтлик гулзордаги эски тўсиқ учун устунни кавлаб олаётган вақтида хазина чиққан. Улар лой тупроқ ичидан ўнлаб гардиши думалоқ нарсаларни топиб олишган. Топилмаларни ювиб, англаганларки, эр-хотин қўлида ажойиб сақланган ва энг қадимгиси XV-XVI асрларга оид олтин тангалар турибди.

Экспертлар тахминича, умумий қиймати XVI асрда бутун бошли уй нархига тенг бўлган хазина Генрих VIII монастирларни тарқатиб юборган даврда бой руҳоний томонидан бойлигини қироллик амалдорларидан сақлаб қолиш учун яширилган.

Жуфтлик маслаҳатлашиб, тангаларни ким ошди савдосида сотишган ва хазина учун жами ярим миллион доллар ишлаб олганлар. Улар аукцион натижаларидан ҳайратга тушишганини яширмаган.

Аукциончи Дэвид Гест битимни «ажойиб» дея изоҳлаб, топилмаларнинг якуний баҳоси савдодан олдинги дастлабки нархидан қарийб икки баробар ошганини қайд этган ва «боғ участкаси учун ёмон натижа эмас», деган у кинояли оҳангда.

Exit mobile version